Жорий йилнинг 15 май  куни  Ички  ишлар  Академияси битирувчи  тингловчилари  лицейга  ташриф  буюришди. Лицей  ўқувчилари  билан учрашиб уларнини қизиқтирган  саволларига  жавоб беришди.Академия  тингловчиси  бўлиш  учун олдидаги  қийинчиликларни  мардоновор енгиб  ўтиш кераклини уқтиришди.

Read more… …

Жорий  йилнинг  8 май  куни ИИВ Қашқадарё  академик  лицейида  9 май  Хотира  ва  қадрлаш  кунига  бағишланган  «Хотира  абадий , бурч  муқаддас» деб  номланган  тадбир  бўлиб  ўтди. Тадбирга «Темирйўлчилар» маҳалла  фаоллари,Ўзбекистон  Қаҳрамони,сенатор Бозоров Абдимурод бобо ҳамда байналминалчи  жангчи  Ҳасан  Рўзиевлар  таклиф  этилди.Меҳмонлар ўз хотираларини  лицей  ўқувчилари  билан  ўртоқлашди.

Read more… …

2018 йил 8 май  куни ИИВ Қашқадарё  академик лицейида  ички  ишлар  органлари  фаолиятини  ёритиб  берувчи ҳамда  академик  лицей  ҳаётини  ҳикоя  қилувчи ИИВ Қашқадарё  академик  лицейи  музейи очилди.

Read more… …

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрель кунидаги «Хотира ва кадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-3667-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 апрель кунидаги «Ички ишлар органларида Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида»ги буйруғига асосан,жорий  йилнинг 4 май куни Қашқадарё ИИБ бошлиғи полковник Дилшод Тошкенбоевич Турсунбаев ва  бир  қатор  мутасадди ходимлар билан  ҳамкорликда ИИВ Қашқадарё  академик лицейи ҳамда Қарши  санъат  коллежи талабари II жаҳон  уруши  қатнашчиси ва ички  ишлар  органи  фахрийси  93 ёшли Саламов  Умбар бобони байрам  билан қутлаш  учун Қамаши туманидаги  Лангар  қишлоғига ташриш  буюришди.

Read more… …

Акдемик лицейнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.Эргашев ва «Ёшлар иттифоқи» ташкилоти етакчиси Ж.Абдураҳмонов лицей ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.Мусобақада академик лицей ўқувчилари фаол иштирок этишди.

 

2018 йил 30март куни Қарши шаҳрининг «Геолог» спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўртасида «Бургут» ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.Мусобакани ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчи-ёшларни ҳарбий- амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар, масъулиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

Мусобақада ИИВнинг Қашқадарё,Сурхондарё ва Самарқанд вилоятининг академик лицейлари 9 та шарт бўйича беллашдилар.Мусобақа кўтаринки кайфиятда,жуда қизғин баҳс-мунозара билан ўтди.

Якунда Сурхондарё академик лицейининг «Лочин» жамоаси 1-ўринни,Қашқадарё академик лицей жамоаси 2-ўринни,Самарқанд академик лицейи жамоаси 3- ўринни эгаллади.

 

Read more… …

2018 йил 27 март куни академик лицейда «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.Абдураҳмонов ва психология фани ўқитувчиси Т.Поёнов бошчилигида лицей ўқувчилари ўртасида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Read more… …